15:11 | 02.04.24
Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон билагузуклар жорий этилиши мумкин. Ички ишлар вазирлиги 2025 йилгача бу усулни қўллашни таклиф қилди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2025 йилгача маҳкумлар учун электрон билагузукларни жорий қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2025 йилгача озодликни чеклаш ёки уй қамоғига ҳукм қилинганлар учун электрон билагузукларни жорий этишни таклиф қилмоқда.
«Бу Вазирлар Маҳкамасининг чоршанба куни эълон қилинган қарори лойиҳасида келтирилган. Ҳужжат 11 апрелга қадар давом этадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди. Ҳужжат республика Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: