21:26 | 09.02.24
Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришлар билан кредит бўйича қарздорликни ва ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда кредит бўйича фоизлар ҳамда неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Бундан ташқари, “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида«ги қонунга ҳам ўзгартириш киритилади. Унга асосан, аҳолига ажратиладиган микроқарзлар миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмга оширилмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг 50-ялпи мажлисида микроқарз беришнинг максимал миқдорини оширишга қаратилган қонун қабул қилинди.
Хусусан, Фуқаролик кодексига ва «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Фуқаролик кодексига аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилган тўлов суммаси қарздорнинг мажбуриятларини бажаришга етарли бўлмаса, қарз белгиланган тартибда ундирилади.
Бунда асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва фоиз тўловлари мутаносиб равишда узилади. Ундан кейин эса жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик сўндирилади. Шундан сўнг, неустойкалар (жарима, пеня) ва кейинги навбатда кредиторнинг қарздорликни узиш бўйича бошқа харажатлари ундирилади.
Мазкур кодекс билан кредит бўйича қарздорликни ва ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда кредит бўйича фоизлар ҳамда неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Бундан ташқари, «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонунга ҳам ўзгартириш киритилади. Унга асосан, аҳолига ажратиладиган микроқарзлар миқдори 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: