16:27 | 25.03.24
Ўзбекистонда номоддий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда рағбатлантирилади. Ушбу рағбат 2024 йил 1 апрелдан кучга киради.
Ўзбекистонда ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 апрелдан ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади.
Шунингдек, алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: