8:18 | 26.07.24

                       

Ўзбекистонда сохта табибларга нисбатан жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистонда сохта табибларга нисбатан жавобгарлик белгиланади. Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган табиблар маъмурий жаборгарликка тортилади.

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунда соғлиқни сақлаш амалиётида ташхис қўйиш ва даволашнинг фақат қўллашга рухсат этилган усулларидан фойдаланилиши белгиланган.

Аммо ташхис қўйиш ва даволашнинг рухсат этилмаган усулларини қўллаган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмаган.

Мазкур қонун билан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ёки уларни даволаш хизматларини халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаганлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шу билан бирга, мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ёки уларни даволаш хизматларини реклама қилишни тақиқловчи норма билан тўлдирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: