11:33 | 23.07.24

                       

Ўзбекистонда туроператорларга 10 йил муддатга кредит ажратилади

Ўзбекистонда кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга ажратилади.

Ўзбекистонда хорижий туристлар оқими янада оширилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, 18 июли куни Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.

Бунда:

  • белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;
  • кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: