11:01 | 29.02.24

                       

Ўзбекистондаги хорижий корхоналар асосан қайси соҳада фаолият юритиши айтилди

Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг январь ойида хорижий инвестициялар иштирокида 265 та янги корхона ташкил этилган. Шулардан энг кўпи (114 та) савдо соҳасида ташкил этилган бўлса, соғлиқни сақлаш йўналишида энг кам (3 та) хорижий корхона очилган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати хорижий корхоналар асосан қайси соҳада фаолият юритиши ҳақида маълумот берди.

Хабар қилинишича, 2024 йилнинг январь ойида хорижий инвестициялар иштирокида 265 та янги корхоналар ташкил этилган. Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  • савдо соҳасида – 114 та;
  • саноат соҳасида – 40 та;
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 23 та;
  • қурилиш соҳасида – 20 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 14 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 11 та;
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 6 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3 та;
  • бошқа соҳаларда – 34 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: