Банкнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуковга кўра, ОТБ Ўзбекистонда аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар ва неонатал ўлимни камайтириш мақсадида Ўзбекистонда юқори сифатли перинатал тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича ҳукумат мажбуриятини қўллаб-қувватлайди.
Интеграциялашган перинатал ёрдам лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб қарийб 230 перинатал марказни модернизация қилиш учун ажратилган. Шунингдек, уларни замонавий энергия тежовчи тиббий асбоб-ускуналар, янгиланган клиник стандартлар ва протоколлар, тиббиёт ходимларининг салоҳияти ва сифатини таъминлаш механизмлари билан жиҳозлашда ёрдам беради.
Лойиҳа перинатал йўлланма тизимини такомиллаштиради ва тез ёрдам гуруҳларини кучайтириш ҳамда соғлиқ учун хавфларни эрта аниқлаш ва ҳомиладорлик мониторинги учун беморларнинг электрон қайдларини жорий этиш орқали тегишли ва ўз вақтида ҳаётни сақлаб қолувчи ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
Ўзбекистонда оналар ўлими 2010 йилда ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоққа 38 ўлимдан 2020 йилда 30 ўлимгача яхшиланган бўлса-да, Европа ва Марказий Осиёдаги ўртача кўрсаткичдан юқорилигича қолмоқда.