17:45 | 16.07.24

                       

Ўзбекистонга даволаниш учун келган чет эл фуқаролари 24,6 мингга ошди

Ўзбекистонга 2024 йил ярмида қарийб 60 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш учун келган.

2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу йилги кўрсатгич ўтган йил билан қиёслаганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида юртимизга даволаниш учун чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Тожикистон — 43 287 нафар;
  • Қозоғистон — 6 615 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 5 485 нафар;
  • Россия — 925 нафар;
  • Туркманистон — 462 нафар;
  • Туркия — 23 нафар;
  • Афғонистон — 16 нафар;
  • Озарбайжон — 9 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 52 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: