17:11 | 19.07.24

                       

Россияда ўзбекистонлик 25 ёшли йигит 13 йилга қамалди

Россияда ўзбекистонлик 25 ёшли йигит 5 та жиноятни содир қилганликда айбланиб, 13 йилга қамалди

Перм шаҳрининг Свердловск туман суди Ўзбекистонда туғилган 25 ёшли йигитни 570 граммдан ортиқ героин сақлаб келганлигини аниқлаган. Бу ҳақда Россия ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, йигит 2021 йил октабр ойида «ломбард» сифатида фаолият юритган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган. Кейинчалик сотиш учун 570 граммдан ортиқ героин олиб, Свердловск шаҳридаги уйда сақлаган.  Жиноий ниятини амалга ошириб, у 5 дона гиёҳванд моддалар сақланадиган омборни жиҳозлаган, уларнинг бир қисми кейинчалик гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларга сотилган.

Гиёҳванд моддалар сотувчисининг уйи кўздан кечирилганда, сотиш учун тайёрланган 90 дан ортиқ ўрам героин топилган.

Аниқланишича, у 5 та жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Россия Жиноят кодексининг 228 моддаси (гиёҳвандлик воситаларини катта миқдорда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд давлат айбловининг позициясини инобатга олиб, жиноятчини 250 минг рубль миқдорида жарима билан қаттиқ тартибли ахлоқ тузатиш колониясида ўташ учун 13 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Шунингдек, Перм вилояти прокуратураси ушбу жиноятнинг шерикларига нисбатан жиноят иши алоҳида процессларга ажратилгани, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: