11:33 | 19.07.24

                       

Ўзбекистонликлар Россиядаги корхонага ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Россиядаги корхонага ишга таклиф қилинмоқда. Авиачипта ва бошқа харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.

Ўзбекистонликлар Россиядаги корхонага 8 миллион сўмдан юқори маошга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролар Россиянинг “Озон Комюнити” корхонасига ишга таклиф этилмоқда. Иш тури омборхона ишлари. Ойлик маош 60 минг рубль (тахминан 8,5 миллион сўм)дан бошланади (барча солиқлар ушлангандан кейин).

Номзодлар учун талаблар:

  • 18-45 ёш;
  • рус тилини билиш;
  • судланмаган;
  • хорижга чиқиш тақиқланмаган;
  • соғлом.

Иш берувчи ҳисобидан: авиачипта, бир маҳал овқат, ётоқхона ва транспорт.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: