9:17 | 15.02.24

                       

Ўзбекистонликлар январь ойида энг кўп қайси давлатга саёҳат қилгани маълум бўлди

Маълумотларга кўра, 20224 йилнинг январь ойида 468,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси хорижга сайёҳлик мақсадида борган. Шундан энг кўп (204,5 минг киши) Қирғизистонга ташриф буюрилган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати январь ойида ўзбекистонликларнинг саёҳат маршрути бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь ойида 468,4 минг нафар Ўзбекистон  фуқароси туристик мақсадда хорижга сафар қилган. Қуйида асосан қайси давлатларга ташриф буюрилгани келтирилган (минг нафар):

  • Қирғизистон – 204,5;
  • Тожикистон – 101,9;
  • Қозоғистон – 71,9;
  • Саудия Арабистони – 25,9;
  • БАА – 13;
  • Туркия – 11,4;
  • Қувайт – 3,2;
  • Миср – 2,7;
  • Таиланд – 2,5;
  • Озарбайжон – 1,9;
  • Ҳиндистон – 1,8;
  • Хитой – 1,6;
  • Ветнам – 1,3;
  • Малайзия – 1,1;
  • бошқа давлатлар – 23,7.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: