Хорижга ўқишга кетган ўзбекистонлик талабалар сони маълум бўлди
Хорижга ўқишга кетган ўзбекистонлик талабалар сони маълум бўлди. Энг кўп талаба Тожикистонга борган.
2024 йилнинг январь-май ойларида жами 19,5 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари чет элга ўқишга борган. Бу хақда Статистика матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 19,5 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш учун чет элга борган. Уларнинг давлатлар кесимида сони қуйидагича:
- Тожикистон — 10 122 нафар;
- Россия — 2 905 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 2 022 нафар;
- Туркия — 1 020 нафар;
- Жанубий Корея — 948 нафар;
- Қозоғистон — 764 нафар;
- Буюк Британия — 363 нафар;
- Хитой — 320 нафар;
- Германия — 190 нафар;
- АҚШ — 166 нафар;
- бошқа давлатлар — 645 нафар.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: