16:45 | 16.07.24
Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 2024 йилнинг 17-22 июль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев огоҳлантирди.
Хабарга кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.
Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: