20:39 | 06.05.24

                       

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида 9-11 май кунлари сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ноқулай об-ҳаво сабабли сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 9-11 май кунлари кучли ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши хам қайд этилган.

Кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли 9-11 май кунлари республиканинг қуйидаги ҳудудларида сел-сув тошқини бўлиши мумкин:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

«Ўзгидромет» тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.

Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли борлиги, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: