19:41 | 29.02.24

                       

Ўзбекистоннинг Финляндиядаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчи Қадамбай Султонов 2020 йилдан бери Болтиқбўйи ҳудудларида дипломатик миссияни бошқариб келаётганди.

Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбай Султонов кеча дипломатик миссиясини якунлаб, Тошкентга келди.

Фото: «Дунё»

Элчи Ўзбекистонга қайтишдан аввал Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ бош котиби Ёнатан Всевиов билан сўнгги учрашувларини ўтказди.

Мулоқотлар чоғида элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 47 ёшли битирувчиси Қадамбай Султонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда мамлакатнинг Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: