14:12 | 16.04.23

                       

Ўзбекистоннинг жиноятчилик даражаси бўйича давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Мамлакатда ҳар 100 минг кишига ўртача 33,42 та жиноят тўғри келади

World Population Review жиноятчилик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 136 та давлат ичида 99-ўринда қайд этилди. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига ўртача 33,42 та жиноят тўғри келади.

Фото: World Population Review

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари орасида жиноятчилик даражаси бўйича Қирғизистон 31-ўринни, Қозоғистон 40-ўринни эгаллаган. Тожикистон ва Туркманистон бўйича эса маълумотлар келтирилмаган.

Венесуэла (ҳар 100 минг кишига 83 та), Папуа-Янги Гвинея (80), Жанубий Африка (76), Афғонистон (76) ва Гондурас (74) каби мамлакатлар жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторига киради. Улардан кейинги ўринлардан Тринидад ва Тобаго, Гаяна, Салвадор, Бразилия ва Ямайка жой олган.

Шу билан бирга, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайван, Мэн ороли ва Уммон жиноятчилик даражаси энг паст, яшаш учун энг хавфсиз давлатлар деб топилган. Улардан кейинги ўринларда Швейцария, Гонконг, Япония, Словения ва Арманистон бормоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: