9:47 | 08.03.24

                       

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 8-14 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилди.

«Ўзгидромет» мамлакатнинг 6 ҳудудида қор кўчиш хавфини эълон қилди.

Таъкидланишича, 8-14 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: 

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида; 
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида; 
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: