12:38 | 08.10.21

                       

Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни эълон қилинди

Рейтингдан 137 мамлакат жой олган

Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди. Бу ҳақда «Numbeo» томонидан тузилган рўйхатда хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Истеъмол нархлари, жиноятчилик даражаси, тиббий ёрдам сифати ва бошқа статистик ахборотлар базаси маълумотига кўра, Ўзбекистон хавфсиз давлатлар рейтингида 137 мамалакат ичида 37 ўринни эгаллаган. Мамлакат индекси 66,58 натижани ташкил этган.

Қайд этилишича, хавфсизлик индексини ҳисоблаш «Numbeo» томонидан ўтказилган сўровларга асосланган бўлиб, мамлакатда жиноятчилик даражаси қанчалик паст ёки юқори эканини кўрсатади. Индекс 20 дан паст бўлса, мамлакатда хавфсизлик даражаси жуда паст, 20 дан 40 гача паст, 40 дан 60 гача ўрта, 60 дан 80 гача юқори, 80 дан юқори жуда юқори ҳисобланади.

Таъкидланишича, МДҲ мамлакатлари орасида Арманистон 10, Озарбайжон 34, Россия 52, Молдова 76, Украина 81, Қозоғистон 98, Қирғизистон ва Беларус мос равишда 107 ва 114-ўринларни эгаллаган.
Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Тайван энг хавфсиз мамлакатлар кучли учлигини ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг уюшган жиноятчилик даражаси бўйича давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: