16:04 | 17.07.23 1389

Қозоғистон Ўзбекистондан Афғонистонга юк транзити учун имтиёзлар сўради

Остонада Қозоғистон ва Ўзбекистон Ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари Серик Жуманғарин ва Жамшид Хўжаев ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Остонада Қозоғистон ва Ўзбекистон Ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари Серик Жуманғарин ва Жамшид Хўжаев ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилишида икки мамлакат чегара пунктларининг ўтказувчанлигини ошириш, Қозоғистон кўмирини Ўзбекистонга ташиш тарифларини ошириш, «Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон» мултимодал транспорт йўналишини фаоллаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Фото: gov.kz

Учрашувда Қозоғистон ун маҳсулотларини Ўзбекистон орқали транзити учун тарифларни пасайтириш имкониятларини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудуди орқали Қозоғистондан Афғонистонга ун экспорти ҳажми тарихий максимал даражада 2017 йилда 1209 минг тоннага етди. Кейинги йилларда бу кўрсаткич сезиларли даражада камайди: 2021 йилда – 536 минг тонна, 2022 йилда – 816 минг тонна. Жорий йилнинг 6 ойи давомида – атиги 275 минг тонна.

Қозоғистон Афғонистонга ун экспорти бўйича салмоқли салоҳиятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон томонидан темир йўл орқали транзит ташишда базавий тарифга имтиёзлар бериш имкониятини кўриб чиқишни илтимос қилган.

Фото: gov.kz

Шунингдек, учрашувда Қарағанда вилоятида ишга туширилиши режалаштирилган Artel маиший техника ишлаб чиқариш корхонасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунланиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, жиҳозларнинг 10 фоизга яқини етказиб берилгани муҳокама қилинган.

Маълумот ўрнида, 2025 йилда фаолият бошлайдиган корхонада Artel бренди остида печлар, чангютгичлар, телевизорлар, мини печлар, кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Корхонанинг ривожланиш салоҳияти 8,95 миллиард АҚШ долларини ташкил этади, шундан 7,97 миллиард АҚШ доллари экспортга мўлжалланган.

Бундан ташқари, Қостанай вилоятида «СариаркаАвтоПром» заводи негизида 2024 йилнинг 1-чорагида Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Шартномалар тузилиб, пайвандлаш, бўяш, йиғиш цехлари учун ускуналар ишлаб чиқарилгани қайд қилинган.

Фото: gov.kz

Чимкент ва Туркистон вилоятида тўқимачилик мажмуаларини яратиш лойиҳалари доирасида 2023 йил апрелда томонлар ўзбек навли пахта чигитини тажриба тариқасида Zhanassyl заводида экиш ва кейинчалик қайта ишлаш бўйича келишиб олганди. Ҳозир вилоятда 30 гектар майдонга янги «Наманган – 77» чигити экилган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1242
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 551
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 825
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 861
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1530
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 713