14:49 | 29.10.23 1161

Қозоғистонда ичида 53 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди — видео

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, йўловчиларга Қарағандадаги ўзбекистонлик тадбиркор ёрдам кўрсатган.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида ичида 53 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, автобус Россиянинг Новосибирск шаҳридан Жибек-Жўли йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Аммо носозлик сабаб кеча, 28 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 ларда Қарағанда вилоятии Абай туманидаги Спасский шоссесида тўхтаб қолган.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz


Фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон консуллиги барча чораларни кўрган. Хусусан, Қарағанда вилоятида қуруқ мевалар савдоси билан шуғулланадиган ўзбекистонлик тадбиркор Қобилжон Исмоилов ўз ҳисобидан автобус тўхтаган жойда йўловчилар учун иссиқ овқат ташкил қилган. Бундан ташқари, у автобус учун эҳтиёт қисмларини топишга ёрдам берган. Шундан сўнг, автобус йўналиш бўйича ҳаракатни давом эттирган.

Фото: Bugun.uz

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 130
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 353
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 382
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 206
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 434
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 312