15:51 | 18.09.23

                       

Қозоғистонда икки ўзбекистонлик бир неча йил давомида тутқунликда сақлангани аниқланди

Жабрланувчилардан бири олти йилдан ортиқ вақт давомида молхонада яшаб, ишлашга мажбур бўлган.

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг икки фуқароси бир неча йил давомида меҳнат қуллигида сақлангани аниқланди. Бу ҳақда Polisia.kz ахборот медиа-портали хабар берди.

Маълум бўлишича, Манғистау вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган вақтда 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси меҳнат эксплуатациясига жалб қилингани аниқланган. Маҳаллий фуқаро уни алдаб, ҳужжатларини тортиб олган.

Эркак энг яқин аҳоли пунктидан 90 километр узоқликда чорва молларини боқиш, уй-рўзғор ва ёрдамчи ишларни бажаришга мажбур бўлган. Ҳозир жабрланувчига ёрдам кўрсатилгани айтилмоқда.

Шунингдек, Туркистон вилоятида 53 ёшли ўзбекистонликни беш йилдан ортиқ вақт давомида меҳнат эксплуатацияси учун ноқонуний ушлаб турган деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳам қўлга олинган.

Аниқланишича, эркакнинг паспорти олиб қўйилиб, 2017 йилдан бери майда қорамол боқишга мажбур қилинган. Шунингдек, у молхонада яшаган ва ишлашдан бош тортгач, жисмоний ва руҳий босим ўтказилган.

Ҳозирда жабрланувчи реабилитация ва ёрдам марказига юборилган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: