10:45 | 25.10.23 629

Қозоғистонда НАТО тинчликпарвар операциялар маркази очилди — видео

Эндиликда Қозоғистон аскарлари НАТО стандартлари бўйича тайёрланади.

Қозоғистонда НАТО тинчликпарвар операциялар маркази иш бошлади. Бу ҳақда АҚШнинг мамлакатдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси

Қайд этилишича, марказнинг очилиш маросимида АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Даниэл Розенблум иштирок этган. Ушбу марказда Қозоғистон ҳарбийларини НАТО стандартлари бўйича тайёрлаш режалаштирилган. Мамлакатда НАТО тинчликпарвар операциялар марказининг очилиши Қозоғистонда ҳар йили 25 октябрда нишонланадиган Республика куни арафасида ўтказилгани ҳам эътиборга молик, дея баҳоланмоқда. Боиси, Қозоғистонда 1990 йилнинг 25 октябрида мустақиллик декларацияси қабул қилинган бўлиб, ўшандан буён бу сана Республика куни байрами сифатида нишонлаб келинади.

«Элчи Розенблум Қозоғистон тинчлик операциялари марказидаги янги конференция залининг очилиш маросимида иштирок этиш шарафига муяссар бўлди. Бу бино Қозоғистоннинг халқаро тинчликпарвар кучларни тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Америка Қўшма Штатлари томонидан қўллаб-қувватланган яна бир лойиҳадир. АҚШ Қозоғистон билан хавфсизлик, фаровонлик ва тинчликни сақлаш манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилишдан фахрланади», деб ёзилади элчихона хабарида.

Маълумот учун, Қозоғистон ва НАТО ўртасидаги муносабатлар 1994 йилда ўзаро имзоланган «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» ҳужжати ва томонлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик дастурига асосланади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1106
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968