9:15 | 18.02.24
Маданият вазирининг хизмат машинаси Андижонда велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланган.
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили 16 февраль куни Қорасув шаҳрида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Маданият вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланди.
«Заруратга кўра, албатта, бу борада яна қўшимча ахборот берилади. Шу ўринда, юртдошларимиздан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Арзимаган вақтингизни қизғаниб, йўл қоидасини бузган ҳолда ўзингиз ва бошқалар ҳаётини хавф остида қолдирманг. Чунки йўл хатони кечирмайди. Биргина хато бир умрлик афсусга сабаб бўлиб қолмасин», — дейилади баёнотда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: