22:07 | 13.07.24
Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ёши ва шартлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мамлакатда пенсия тизимини ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон «Allianz Pension Ranking 2023» пенсия рейтингидаги 75 та мамлакат қаторида 71-ўринни эгаллади. Стратегик ислоҳотлар агентлиги мазкур ҳолат сабаблари ва пенсия тизими яхшилаш имкониятларини ўрганди.
Агентлик пенсия тизимини такомиллаштириш мақсадида президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқишни тавсия этмоқда. Бунда, пенсия тизимини ислоҳ қилиш кўзда тутилган. Масалан:
Таъкидланишича, сўнгги 10 йилда Пенсия жамғармаси даромадлари 3,4 бараварга ошган бўлса, харажатлари 5 бараварга ошган. Ўзбекистон пенсия тизими мажбурий бадаллар бўйича белгиланган тўлов тизимидан иборат бўлиб, борган сари давлат бюджетидан кўпроқ молиялаштирилмоқда.
Бир неча турдаги нафақалар миқдори
Июль ойи ҳолатига Ўзбекистонда ёшга доир нафақа тайинланган фуқаролар сони 79 238 нафарни ташкил этди. Ногиронлик нафақаси олувчилар 303 730 нафар, боқувчисини йўқотганлик нафақаси тўланаётганлар 54 177 нафарга етган. Агентлик хабарига кўра, мазкур кўрсаткич жорий йилнинг июнь ойига нисбатан 2 928 нафар (0,7 фоиз)га ошган.
Айни пайтда республикада ёшга доир нафақа аёлларга 60 ёшдан, эркакларга 65 ёшдан тайинланади. Мазкур турдаги нафақанинг бир ойлик миқдори 648 000 сўмни ташкил этади.
Ногиронлик нафақаси эса:
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 минг сўмдан қўшиб нафақа тўланади.
Қўшимча маълумотларни 1140 қисқа рақамлари орқали ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидан олиш мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: