14:48 | 13.07.24
Ўзбекистонда пиёдаларга йўл бермаганлик ва бошқа айрим қоидабузарликлар учун жарима миқдори оширилиши мумкин.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида инсон ҳаёти ва соғлиғига дахлдор бўлган ЙТҲлар учун белгиланган жарималарни қайта кўриб чиқиш ва оғирлаштириш зарурлигини айтди.
Таъкидланишича, пиёдалар йўлакларида транспорт воситаларида ҳаракатланиш — 170 минг сўм, пиёдалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши — 113 минг сўм.
Маълумот учун, Германияда пиёдани ўтказиб юбормаганлик учун белгиланган жарима миқдори 1,1 млн сўм, Буюк Британияда – 1,6 млн сўм, Францияда – 1,85 млн сўм, БААда – 1,7 млн сўмни ташкил этади.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор мамлакатларда (Беларус, Латвия, Қозоғистон, Россия, Германия, Италия) маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида «огоҳлантириш» институти жорий қилинган. «Огоҳлантириш» жисмоний ва юридик шахсларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мулкига, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилади.
Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (23-модда) мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун 7 турдаги маъмурий жазо қўлланилиши мумкин. Бироқ маъмурий жазо тури сифатида «огоҳлантириш» қўлланилмайди.
Шу муносабат билан Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
Маълумот учун, 2023 йилда 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, шулардан 9209 тасида фуқаролар жабр кўрган бўлиб, 2282 таси одам ўлимига сабаб бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: