8:39 | 03.04.24

                       

Пойтахт ҳокимига оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосар тайинланди

Шаҳноза Султонова Тошкент шаҳри ҳокимининг ринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шаҳноза Султонова Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълим бўлишича, бунгача ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Нодира Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифадан озод қилинди. 

Шаҳноза Султонова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаб келган. Шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: