14:11 | 19.02.24
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польшадаги фахрий консул билан учрашди. Унда 2024 йилги режалар доирасида март ойида Польшанинг Познан шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллигини очиш тўғрисида келишиб олинди.
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Варшава шаҳридаги «Cоллегиум Ҳуманум» университетига ташриф буюрди ва олий таълим муассасаси ректори, Ўзбекистоннинг Польшадаги фахрий консули Павел Чарнеский билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.
Маълум бўлишича, ташриф аввалида ректор Варшавадаги бир вақтнинг ўзида 20 минг талаба ўқишга мўлжалланган ва энг замонавий ўқув дастурлари билан жиҳозланган янги университет биноси бўйлаб экскурция уюштирди.
Университет профессор-академик жамоаси Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан икки томонлама диплом бериш дастури доирасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидланди. 2024 йилги режалар доирасида март ойида Польшанинг Познан шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллигини очиш тўғрисида келишиб олинди. Тантанали маросим Тошкент ва Варшава ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 32 йиллигини кенг нишонлаш тадбирлари доирасида ўтказилади.
«Ўзбекистон фахрий консуллигининг тантанали очилиш маросими Польша ҳукумати, ҳудуд раҳбарияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда йирик компаниялар вакиллари иштирокида юқори савияда ташкил этилади. Шунингдек, мазкур тадбир давомида Познан шаҳрида Польша-Ўзбекистон бизнес-форумини ўтказиш масалалари ҳам ўрганилмоқда», – деди Павел Чарнеский.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: