18:23 | 07.02.24

                       

Президент имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди

Табиатни муҳофаза қилиш ва атмосфора ҳавосига оид қонунларга ўзгартириш киритилди. Президент имзолаган қонунга кўра, ушбу ўзгартишлар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

Президент имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» каналида хабар берилди.

Унга кўра, қуйидаги 3 та қонунга давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорларни, биринчи навбатда, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш асосларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди:

  • «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги
  • «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»;
  • «Экологик назорат тўғрисида»ги.

Маълумот учун қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: