10:37 | 20.02.24
Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Президент ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар юзасидан видеоселектор ўтказади. Бу ҳақда Давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, Президент раислигидаги йиғилишда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилганди. Унда маҳаллаларни обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш бўйича Андижон тажрибаси яратилиши муҳокама қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: