20:39 | 14.07.24

                       

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилгани айтилмоқда.

Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ёнғин содир қилди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 14 июль куни соат 18:00 да Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлининг 258.5- км.қисми «Тошкент-Водий» йўналишида  ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилиб, ёнғин содир бўлган.

Маъсуллар йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ёниб кетган юк автотранспорт воситасидаги ёнғинни бартараф этди. Тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.