19:43 | 04.02.24
Мамлакат аҳолисининг 32 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, салкам 12 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталарни ташкил этади.
Ўзбекистоннинг 20,7 миллион нафар ёки 56,3 фоиз аҳолиси меҳнатга лаёқатли экани маълум бўлди.
Давлат статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат доимий аҳолисининг 32,1 фоизини (11,8 миллион киши) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар ҳамда 11,6 фоизини (4,3 миллион киши) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ташкил этади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2023 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 1 млн нафарга яқин туғилиш қайд этилди. Ойлар кесимида энг кўп бола августда туғилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: