8:25 | 27.02.24

                       

Қашқадарёда 25 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилади

Айни пайтда янги ўзлаштириладиган ҳамда қайта фойдаланишга киритиладиган ушбу ер майдонларига кам сув талаб қиладиган, сувсизликка чидамли ва сув тўплаш хусусиятига эга бўлган экинларни жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Қашқадарёда 2024 йилда 25 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати

Вазирлик маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган ер майдонларини кенгайтириш бўйича озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратмоқда.

Айни пайтда янги ўзлаштириладиган ҳамда қайта фойдаланишга киритиладиган ушбу ер майдонларига кам сув талаб қиладиган, сувсизликка чидамли ва сув тўплаш хусусиятига эга бўлган экинларни жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан бир мавсумда камида 2 марта ҳосил олиш чораларини кўриш, бунда тезпишар экинлар уруғи, кўчатлар, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа турдаги ресурслар билан барқарор таъминлаш тизимини яратиш ишлар олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: