20:09 | 31.01.24

                       

Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетди — видео

Ҳайдовчи тўхтамасдан машинани ходимнинг устига қараб ҳайдаган.

Йўл патрул хизмати ходимини Damas машинаси босиб кетганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. ЙҲХХ расмий маълумот берди.

Келтирилишича, бугун, 31 январ куни соат 16:35 ларда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи «Китоб-Шаҳрисабз» автомобил йўлининг учинчи километрида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими Н. Мусинов давлат рақам белгиси бўлмаган Damas автомобили ҳайдовчисининг меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхташ ҳақидаги ишорани берган вақтда, ҳайдовчи тўхтамасдан  транспорт воситасини ходимнинг устига бошқариб юборган.

Шундан сўнг, атрофда бўлган фуқаролар ёрдамида автомобил остидан олиб чиқилган ЙПХ ходими Н.Мусинов шифохонага олиб борилган. Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотга кўра, Н.Мусиновнинг боши, юзи, қўли ва оёқларида шилинган, қирилган жароҳатлар борлиги маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: