8:39 | 23.04.24
Қашқадарёда эркак келишмовчилик сабабли хотинини пичоқлади. У тўрт ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Қашқадарёда эркак хотини билан ўзаро рашк туфайли келиб чиққан келишмовчилик сабабли, аёли Д.И.нинг боши ва турли жойларига уриб, қўлидаги ошхона пичоғини чап оёқ сонига санчган. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, Д.И. шифохонага ётқизилган.
Эксперт хулосасида, Д.И.нинг тан жароҳатлари «Чап сон соҳаси санчилиб кесилган яраси ва қонталашлари» кўринишидаги тан жароҳатлари аниқланган.
Судланувчи У.Л. судда айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, турмуш ўртоғи Д.И. телефонда ким биландир гаплашиб юрганлигини сезиб қолганлигини билдирган.
Жабрланувчи турмуш ўртоғи келишмовчилик сабаб уни уриб «сени отангни уйига ташлаб келаман» деб, уни ва болаларини таксига миндирганини айтди. У ота-онаси ва тоғаси билан қайтиб келиб нарсаларини олиб кетмоқчи бўлганда эри кетишга рухсат бермаган ва қўлидаги пичоқ билан уни қўрқитган ва «кетсанг ўзимни ўлдираман»деган. Аёл барибир бу уйда қолмаслигини айтганида эри қўлидаги пичоқ билан сонига урганини, тоғаси уни ушлаб қолганини билдирган.
Судланувчи қасддан пичоқ билан турмуш ўртоғига тан жароҳат етказиш нияти бўлмаганлиги, қилган ҳаракатларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини инобатга олиб енгиллик бериш ҳақида баён қилган.
Судланувчи У.Л.га 4 (тўрт) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди. Жазони ўташ муддати 2024 йил 27 мартдан бошлаб ҳисобланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: