23:35 | 01.03.24
Шаҳрисабзда нотурар объектда ташкил этилган яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқаралиётгани аниқланди. У ердан 100 литр қўлбола ёғ, 2 тонна чигит, 5 дона электр двигател ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ф.У. ўзига тегишли бўлган нотурар объектда ташкил этган яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётгани аниқланган.
У ердан 100 литр қўлбола ёғ, 2 тонна чигит, 5 дона электр двигател ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: