8:31 | 18.02.24

                       

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлар қўлга олинди

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлар қўлга олинди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти

Унга кўра, фуқаролар З.Н, С.И ва бошқалар уйларининг ёрдамчи хўжалигида ташкил этган яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 274 литр қўлбола ёғ, 421 кг чигит, 5 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Прокуратура департаменти

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: