8:31 | 10.03.24
Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларнинг бошини уриштирди. Директор икки нафар ўқувчини партани синдиргани учун шундай жазолагани маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида мактаб директори ўқувчиларнинг бошини уриштиргани ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳодисага изоҳ берди.
Видеода директор икки ўқувчининг бошини бир-бирига уриштираётганини, сўнгра улардан бирининг орқасига ва бошига мушти билан урганини, кейинчалик ҳар иккала боланинг юзига тарсаки тортганини кўриш мумкин. Директор «бу давлатнинг партаси, отангни партаси эмас», деб койигани эшитилади.
Болалар омбудсмани изоҳида қайд қилинишича, ҳолат 2024 йил 13 январ куни юз берган. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани 80-умумий ўрта таълим мактаби директори Т.А. 7-синф ўқувчилари «партани синдиргани ва шовқин солгани» туфайли уларни шундай «номақбул тарзда тарбиялашга уринган».
Мактаб директорининг мазкур ҳаракатлари юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: