15:22 | 09.09.22

                       

Қирғизистонда депутат болаларни чиплашни таклиф қилди

У 14 ёшгача болаларга телефон бермасликни ҳам илгари сурган

Қирғизистонда депутат Жусупбек Қўрғонбай ўғли 14 ёшгача бўлган болаларга телефондан фойдаланишни тақиқлашни ва уларни чиплашни таклиф қилди. Бу ҳақда «АКИpress» хабар берди.

Фото: «24.kg»

Расмий 9 сентябрь куни «Ата-Журт Қирғизистон» фракцияси йиғилишида бу ҳақда гапириб, 14 ёшдан бошлаб бола қобилиятли ҳисобланишини айтган.

«Телефонда йўқ нарсанининг ўзи мавжуд эмас, жамиятни тарбиялаш ҳақида ўйлаш керак. Ҳозирда технологиялар ривожланган, агар болани йўқотиб қўйишдан хавотирда бўлсангиз, уни чиплашингиз мумкин», — деган у.

Шунингдек, депутат оғир жиноятлар содир этган жиноятчиларга ўлим жазоси берилишини қўллаб-қувватлаган. «Уларни давлат ҳисобидан боқишнинг кераги йўқ, агар улар бир умрга қамалган бўлса, жамиятни бундай одамлардан тозалаш керак», — дея қўшимча қилган у.

Аввалроқ Хитойда мактаб ўқувчиларининг формасини чиплаш бошланганди. Шунингдек, олимлар фалаж одамнинг миясига хаёлларни ўқийдиган чип ўрнатганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: