2:19 | 08.11.22
Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Донецк вилоятидаги Северск шаҳри яқинида Украина танклари учун сараланган снарядлар ёнида турган ит.
Северск шаҳрида яшовчи 82 ёшли аёл Россия зарбалари оқибатида вайрон бўлган уй ёнидан ўтмоқда. Шаҳар бир неча ойдан бери газ, электр ва сувсиз қолмоқда.
Украинанинг Северск шаҳридаги вайрон бўлган уйининг ертўласида мушуги билан ўтирган киши.
Украина назоратидаги Славянск ва Россия томонидан босиб олинган Северодонецк ўртасидаги Северск шаҳрига Россиянинг навбатдаги ракета ҳужуми натижасида сув билан тўлган чуқурлик.
Украиналик шифокор Россия ҳарбийларининг ўқлари остида қолган ярадор аскарга ёрдам бермоқда.
Россиянинг электр станцияларига ҳужуми туфайли электрсиз қолган Киевнинг кўриниши. Украина ҳукумати инфратузилма вайрон бўлганлиги сабабли режали равишда ўчиришни жорий қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Флорида штатининг Маями шаҳрида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан митингда нутқ сўзламоқда. Унинг бош кийимида эса ўша машҳур шиор: «Американи яна буюк қиламиз»
АҚШ президенти Жо Байден ва собиқ президент Барак Обама Филаделфияда (Пенсилвания штати) Демократик партиядан сенаторликка номзод Жон Феттерман ва Пенсилвания губернатори лавозимига Демократик партиядан номзод Жош Шапиронинг сайловолди ташвиқотида иштирок этишди.
Жо Байден Бронксвилдаги Сара Лоуренс коллежида Демократик партиядан парламент учун номзодлар, жумладан Нью-Йорк губернатори Кети Хочул учун ўтказилган митингда тарафдорлари билан суратга тушмоқда.
Швеция бош вазири Улф Кристерссон ўзининг британиялик ҳамкасби Риши Сунак билан Мисрдаги Cop27 саммитида алмашилган маълумотларни ёзиб олмоқда.
Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Мисрнинг Шарм эл-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган COP27 саммитидаги икки томонлама учрашувда Франция президенти Эммануэл Макронни қучоқламоқда.
Буюк Британия Лейбористлар партияси раҳбари Кей Стармер кимё муҳандислиги талабалари билан учрашди ва Лондон Империал коллежига ташрифи чоғида углеродни йиғиш ва сақлаш ечимлари билан танишди.
Францияда Dernière Renovation гуруҳининг атроф-муҳит фаоллари Париж периферик йўлининг жанубий қисмида ҳаракатни тўсиб қўйишди.
Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўзини асфальтга елимлаб олган иқлим фаоллари олдида турган полициячилар.
Перу пойтахти Лима шаҳрида Перу президенти Педро Кастилё ҳукуматига қарши норозилик намойиши чоғида полиция ходимлари олдида давлат байроғини кўтариб югураётган киши.
Намойишчилар Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида «Миллионта ниқоб» юришида қатнашмоқда.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги армия қароргоҳи олдида одамлар Бразилия президенти Жаир Болсонаронинг президентлик сайловларининг иккинчи босқичидаги мағлубиятига қарши намойишда қатнашмоқда.
Танзанияда қутқарувчи ҳалокатга учраган Precision Air авиакомпаниясининг бортида 43 киши бўлган ва қўнишга уринаётганда Виктория кўлига чўкиб кетган самолётни олиб чиқиш учун уринмоқда.
Нью-Йоркдаги EdgeNYC биноси ортидан кўриниб турган тўлин ой.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида анъанавий кўпкари мусобақасида улоқни айириш учун курашаётган чавандозларнинг отлари.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: