10:17 | 11.03.24
Қуанишбай Азербаев Кошкинбаевич Қорақалпоғистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Қораўзак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётганди.
Қуанишбай Азербаев Кошкинбаевич Қорақалпоғистон Камбағалликни қисқартириш вазирлигига янги раҳбар бўлди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тайинлов Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғига асосан амалга оширилган. У мазкур тайинловга қадар Қораўзак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: