17:06 | 28.03.24

                       

Қорақалпоғистонда машина устида қўшиқ куйлаган фуқаро жазоланди

Қорақалпоғистонда машина устида қўшиқ куйлаган фуқаро жазоланди. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома тузилган ва транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль устига чиқиб олиб, қўшиқ куйлаган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туманнинг ички йўлларидан бирида 28 ёшли фуқаро ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» устида қўшиқ куйлаган ва унинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилган ва транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: