19:21 | 16.07.24

                       

Қорақалпоғистонда университет директор ўринбосари пора билан ушланди

Қорақалпоғистонда университет директор ўринбосари 2000 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида қўлга олинди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Е. фуқаро С.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу университетнинг Нукус филиали директори ўринбосари Р.Х. фуқаро С.С.ни ўқишга киритиб қўйиш учун 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: