17:31 | 01.03.24

                       

Қозоғистон чегара пунктларининг иш вақти ўзгарганини маълум қилди

Қозоғистон чегара пунктларининг иш вақти ўзгарганини маълум қилди. 2024 йил 1 мартдан бошлаб мазкур назорат-ўтказиш пунктлари соат 07:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Қозоғистонда чегара пунктларининг иш вақти ўзгаради. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати томонидан қуйидаги автомобил ўтказиш пунктларида ўзгартиришлар киритилди:

Россия билан:

  • «Найза», Павлодар вилояти;
  • «Коянбай», Абай вилояти;
  • «Байтанат», Абай вилояти.

Хитой билан:

  • «Нур йўли», Жетису вилояти;
  • «Дўстлик», Жетису вилояти;
  • «Колжат», Олмаота вилояти;
  • «Бахти», Шарқий Қозоғистон вилояти;
  • «Майкапчагай», Шарқий Қозоғистон вилояти.

Қирғизистон билан:

  • «Кеген», Олмаота вилояти.

Маълумот учун, 2024 йил 1 мартдан бошлаб мазкур назорат-ўтказиш пунктлари соат 07:00 дан 19:00 гача ишлайди. Ҳукумат қарорига мувофиқ 2024 йил 1 март соат 00:00 дан бошлаб бутун республика бўйлаб ягона вақт минтақаси ўрнатилиши муносабати билан ўзгаришлар киритилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: