8:15 | 05.06.22

                       

Қозоғистон экспорт қилинадиган нефть номини ўзгартирди

Бунга Россияга қарши санкциялар сабаб бўлган

Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари туфайли Қозоғистон нефть маркасини ўзгартирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Нурcултон расмийлари Европа ва АҚШнинг уларга нисбатан чекловлар қўйишини истамаслигини айтган.

Шу сабабли, Қозоғистоннинг «СНПС-Актобемунайгаз» нефт-газ компанияси Россия денгиз портлари орқали экспорт қилинадиган нефт маркасини Kazakhstan Export Blend Crude Oil (KEBCO)га ўзгартирган. Бу ном уни Россияда ишлаб чиқарилган Urals нефтидан «ажратиш» учун қилингани таъкидланган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россия нефтининг 75 фоизига эмбарго жорий қилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Швеция парламенти нефть, кўмир ва газ қазиб олишни тақиқлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: