10:11 | 06.03.24

                       

Қозоғистонда 8 март муносабати билан жамоат транспорти аёллар учун бепул бўлади

Қозоғистонда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамоат транспортидан фойдаланиш аёллар учун бепул бўлади. Транспортлар соат 6:40 дан 21:00 гача ишлайди.

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида 8 март куни жамоат транпортидан фойдаланиш бепул бўлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигига таяниб, «Казинформ» хабар берди.

Шаҳар ҳокимлигига кўра, ушбу ташаббус 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан амалга оширилмоқда. Шаҳар йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси вакиллари №1, 2, 3, 4, 4М, 5, 6, 7, 8, 9-йўналишларда аёллар учун юриш бепул бўлишини маълум қилди.

Жамоат транспорти соат 6:40 дан 21:00 га қадар ўз иш жадвалига мувофиқ ишлайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: