12:19 | 16.02.24
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Улардан 17 нафари болалар бўлган.
Ақмола вилоятида автобус бузилиши оқибатида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ақмола вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматига таяниб «Кazinform» хабар берди.
Қайд этилишича, 15 февраль куни «Астана-Челябинск» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси «Жақси-Есил-Бузилиқ» йўлидаги Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган.
Жақси тумани қутқарувчилари Аяз Мақашев ва Сайлаубек Қазжимуратов зудлик билан чақирув жойига етиб борган. Улар бузилган автобусда бўлган 64 нафар йўловчини (шундан 17 нафари бола) Жақси қишлоғидаги 1-сонли ўрта мактабда жойлашган исиниш жойига олиб кетди. Таъкидланишича, йўловчилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: