22:41 | 03.04.24
Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида минивен ва юк машинаси тўқнашиши оқибатид 8 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлди. Президентнинг топшириғига асосан бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди (видео).
Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятидаги ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 3 апрель куни соат таҳминан 17:00 ларда Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Алгин туманидан ўтган «Самара-Шымкент» автомобиль йўлининг 678 километрида «Toyota-Alhpard» русумли ҳамда «Volvo» русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, “Toyota-Alhpard” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Президентнинг топшириғига асосан бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: