18:19 | 10.03.24

                       

Рамазон ойида 1 600 дан зиёд масжидда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади

Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ масжидларда таровеҳ намози, шулардан 1 600 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади.

Жорий Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ масжидларда таровеҳ намози, шулардан 1 600 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади.

Бунинг учун мазкур масжидларга 3 000 нафардан кўп хушовоз қорилар жалб этилади. Ўзбекистон масжидларида таровеҳ намози шу йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан кейин бошланади.

Шунингдек, имом-домлаларга хатми Қуръонларни тартибли ўтишини таъминлаш, намозхонларга муносиб шарт-шароитларни ҳозирлаш ва Рамазон ойида Фатво марказидаги кол-марказ фаолиятини 12 соатли иш тартибига ўтказиш бўйича топшириқ берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: