11:19 | 10.03.24

                       

Рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улуши 70 фоизга етказилади

Ягона электрон тиббиёт тармоғини шакллантиришни давом эттириш, рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 21-мақсади — Тиббиёт соҳасида рақамли технологиялар кенг жорий қилинади.

Ягона электрон тиббиёт тармоғини шакллантиришни давом эттириш, рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда:

  • Тизимда мавжуд тармоқлар хатловдан ўтказилади.
  • Хатлов маълумотлари асосида тизимнинг ягона тармоқ инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Лойиҳа ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилади.

Лойиҳа харажат манбалари аниқланиб, 3 600 дан ортиқ техник қурилма ва лицензиялар харид қилинади.

Ҳудудлар даражасидаги шифохоналар электрон йўлланма тизимига уланади ҳамда унда хусусий шифохоналар иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўрилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: