10:00 | 05.12.21
Москва NATO’ни таҳдид қилишда айблаган
Швеция пойтахти Стокгольмда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида ўтган учрашувда Киевдаги воқеалар муҳокамаси сабаб кескин тортишув бўлди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.
Маълум қилинишича, тортишувга Россия Украинага босим ўтказган тақдирда Ғарб қандай жавоб қайтариши бўйича чораларни муҳокама қилиш сабаб бўлган.
«Кескин фикрлар алмашуви АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари Россияга қарши қўллаш мумкин бўлган санкцияларни муҳокама қилаётганда бошланган. Жумладан, Путиннинг қўшинларни қўшни чегара яқинига жойлаштиргани Украинага босим сифатида қайд этилган», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Лавров Блинкенга 2014 йилда Киевда содир бўлган воқеалар давлат тўнтариши бўлганини эслатган. «У NATO ва Европа Иттифоқини ҳам нотўғри талқинлаш ва Россияга таҳдид қилишда айблади», дейилади агентлик хабарида.
Ўз навбатида, Блинкен NATO’ни «мудофаа иттифоқи» деб атаган ва Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичга содиқ кучлар гўёки «Киевда тинч намойишчиларга қарата ўт очган ҳамда 100 дан ортиқ одамни ўлдирган»ини айтган.
Аввалроқ Россия Украинага қачон ҳужум қилиши айтилганди. Шунингдек, Зеленскийнинг идораси Россия билан алоқалар ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: